
Фуқаролар ташаббуси билан Бадахшоннинг навбатдаги кўчасига асфальт ётқизилмоқда (фото)
Ташаббусли бюджет жараёнларида фаол иштирок этган Бадахшон маҳалласи аҳолиси ҳудуднинг 2,2 км автомобиль йўлининг асфальт бўлишига маблағ йўналтириши учун овоз тўплашди. Бугун режага кўра белгиланган масофага 6 метр энлиликда асфальт қопламаси ётқизиш ишлари бошланди.