
Хабарингиз бор, 2022 йил июль ойида Қарши шахридаги 4Р91в «Қарши шаҳри темир йўл бекатига кириш» автомобиль йўлининг 1 км.даги кўприкни реконструкция қилиш ишлари бошланган эди.
Қашқадарё автомобиль йўллари бош бошқармаси назорати остида Қашқадарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан узунлиги 30 пм (12+9+9), Габрити 24.7 м (20.5+ 1.7х2 + 0.4х2), лойиҳавий қиймати 5,3 млрд сўм бўлган янги замонавий кўприк қуриб битказилди.
1 декабрь қиш фаслининг биринчи куни фойдаланишга топширилган ушбу кўприкнинг очилиш маросимида Қарши шаҳар ҳокими Н Холбоев ва Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Б Рахимов иштирок этишди, ушбу кўприк қурилишида иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигини билдирдилар.