КАТТА АВЖУН КИЧИК АВЖУН ҚИШЛОҒИГА ЎТУВЧИ КЎПРИК ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ. (фото)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги 523-сонли қарори ва «ЙЎЛ ХАРИТА»сига бажарилиши белгиланган Дехқонобод туман Чамбил МФЙ аҳолисининг талабидан келиб чиқиб Кичик авжун қишлоғи автомобиль йўлининг сел сувлари оқиб ўтадиган сойлигига кўприк қуриш ишлари тугатилиб фойдаланишга топширилди

Қашқадарё автомобиль йўллари бош бошқармаси назорати остида Қашқадарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан узунлиги15 пм (15х1) Габарити 5м лойиҳавий қиймати 0 ,650 млрд сўм бўлган янги кўприк қуриб битказилди.

Ушбу кўприкни очилиш маросимида нуроний оқсоқоллар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб, кўприк қурилишида иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигини билдирдилар.