
Ижтимоий тармоқларда Кўкдала туманидаги Чиял МФЙ Қозоқ, Чувиллоқ қишлоқларидан ўтувчи 4Р84 “Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала-Шўрбозор” автомобиль йўлининг 55-65 км қисмида хамда Кўкдала туманидаги Наймансарой МФЙ Наймансарой қишлоғидан ўтувчи 4К 330 “Кўкдала-Айритом” автомобил йўли 9-10 километрлардаги носозлик ҳақидаги видео мурожаат эълон қилинган.
Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади. 4Р84 «Яккабоғ ш — Чироқчи — Кўкдала — Шўрбозор» автомобиль йўлининг 45-85 километрлари ва 4К330 “Кўкдала-Айритом” автомобил йўли 0-20километрлари Кўкдала тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги йўл бўлиб, ушбу йўлларни жорий таъмирлаш ишлари хисобидан асфальтобетон қоришмаси билан чуқурчаларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда мазкур автомобиль йўлларининг ҳолатини жорий таъмирлаш ҳисобидан чуқурчаларни ямаб таъмирлаб ушлаб туришнинг деярли имкони бўлмай қолганлиги сабали 2023 йилда 4Р84 «Яккабоғ ш.-Чироқчи қ.-Шўрбозор қ.» автомобиль йўлининг 67-78 км қисмини реконструкция қилинишини ва “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига асосан 2023-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ривожлантириш дастури”га 4Р84 «Яккабоғ ш — Чироқчи — Кўкдала — Шўрбозор» автомобиль йўлининг 45-67 километрлари ва 4К330 “Кўкдала-Айритом” автомобил йўли 0-20 километрлари босқичма-босқич таъмирланиши бўйича таклиф берилганлигини маълум қиламиз.
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари МАТБУОТ ХИЗМАТИ