
Чироқчи тумани маҳаллаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари натижасида маҳаллалар обод, саришта масканларга айланмоқда. Ана шундай амалий ишлар Лолабулоқ қишлоғида ҳам олиб борилди. Олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари натижасида тупроқ йўлларга тош-шағал қопламаси ётқизилиб, тартибга келтирилмоқда.
Бу ишлар натижасида маҳаллада аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратилиб, ҳудуд кўркам ва замонавий қиёфа касб этади.