
Транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь куни транспорт соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. Транспорт қулайликлари мамлакат ривожини кўрсатувчи ва буни таъминловчи омиллардан бири. Юртимизда соҳа инфратузилмаси янгиланиб, шароитлар кенгайтирилаётгани ўз натижаларини бермоқда. Жумладан, авиация бозори эркинлашгани ҳисобига охирги уч йилда Ўзбекистонга парвозларни амалга ошираётган авиакомпаниялар сони 2 бараварга ўсган. Автомобилда халқаро юк ташишда маҳаллий […]