Муносабат

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар айланма йўлининг ПК197+75 да жойлашган кўприк таъмирга муҳтожлиги ҳақидаги хабар эълон қилинган.
Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади.
Қарши шаҳар айланма йўли 29 км узунликдаги 4 тасмали автомобиль йўлининг ПК197+75 да жойлашган кўприк, 2014 йилда Қашқадарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан қурилиш–монтаж ишлари якунланиб, буюртмачи томонидан қабул қилиб олинган.
Қарши айланма йўлида “Шўртан газ-кимё мажмуаси” га қарашли “Кўприк ва йўл қурилиш бошқармаси” томонидан олиб борилган таьмирлаш ишлари якунига етмаганлиги сабабли йўл фойдаланишга топширилмаган. Ушбу кўприкнинг қатнов қисмидаги темир-бетон плиталари, лойиҳа ҳужжатларида юк кўтариш қобиляти нормаларига асосан 80 (НК-80) тоннага мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 100 тоннадан оғир юк кўтарувчи техникаларни ҳаракатланиши натижасида кўприкдаги 6 метрли ўтиш плиталари яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Қашқадарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2022йил 12 январь кунидаги 04 сонли хат билан “Кўприкйўлқурилиш бошқармаси” МЧЖ директори Ш.Х. Эргашовга ШНҚ 2.05.03-12 асосан ҳозирги кундаги автомобилларнинг кунлик ҳаракатланиш жадалиги ва кўприк қатнов қисмига тушадиган юкламаларни инобатга олиб, кўприкда қатнов қисми лойиҳа ташкилотлари томонидан А-14 ва НК-100га асосан ишлаб чиқилган, лойиҳага кўра ушбу кўприкда жорий таъмирлаш ишлари бажариш лозимлиги билдирилганлигини ва йўл ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилишга қадар, жорий таъмирлаш ишлари “Кўприкйўлқурилиш бошқармаси” МЧЖ тамонидан амалга оширилшини маълум қиламиз