
Аҳоли учун муносиб шарт-шароитларни яратиш мақсадида жойлардаги инфратузилма ҳолатлари яхшиланмоқда
Яккабоғ тумани «Қатағон» маҳалласи Чимқўрғон қишлоғидаги лой кўчаларга ҳам қум-шағал тўкилиб, текислаш ишлари олиб борилмоқда.
Яккабоғ тумани «Қатағон» маҳалласи Чимқўрғон қишлоғидаги лой кўчаларга ҳам қум-шағал тўкилиб, текислаш ишлари олиб борилмоқда.
Туманнинг «Айридевол» маҳалласи ҳудудида ёғингарчиликлардан ҳосил бўладиган ва доимий сел суви келиб турадиган сув йўлидан айланма йўл қурилиш ишлари бошланди.
«Обод қишлоқ» дастурига киритилган «Пахтакор» маҳалласининг «Сарой» қишлоғида асфальтлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, «Жийда», «Пахтакор», «Эсат» маҳаллаларининг лой кўчаларига тош-шағал қопламалари ҳам ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун ишчи гуруҳ томонидан “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Президент қарори ижроси юзасидан Қамаши туманида олиб бориладиган ишлар бўйича тарғибот ва тушунтириш олиб борилди. Хусусан, Бунёдкор ва Қизилқишлоқ маҳалласида бўлиб тупроқ йўлларни шағаллаштириш ҳамда аҳоли кайфиятига таъсир қиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.