
Ишчи гуруҳ маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича тушунтириш олиб борди
Бугун ишчи гуруҳ томонидан “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Президент қарори ижроси юзасидан Қамаши туманида олиб бориладиган ишлар бўйича тарғибот ва тушунтириш олиб борилди. Хусусан, Бунёдкор ва Қизилқишлоқ маҳалласида бўлиб тупроқ йўлларни шағаллаштириш ҳамда аҳоли кайфиятига таъсир қиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.