
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли кайфиятига таъсир қиладиган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун туманимиздаги Қишлиқ маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари бошланди. Ишлар бошланиши аввалида эзгу ниятлар қилиниб, жонлиқ сўйилди.
Маҳаллада тупроқ йўлларни бартараф қилиш, ободонлаштириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, аҳоли хонадонлари турмуш тарзини кўздан кечириш каби ишлар олиб борилади.