Янги туманнинг қишлоқларида ҳам ишлар бошланди

Бугун Ғузор ва Қамашида бошланган оммавий бунёдкорлик ишлари Кўкдала туманида ҳам старт олиб, “Обод қишлоқ” дастури асосида қурилиш, таъмирлаш, кўчаларга қум-шағал аралашмаси ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, кам таъминланган оилалар хонадонларини таъмирлаш, сув, электр ва газ хизматлари, кўчат экиш ва аҳоли саломатлигидан хабар олиш ишлари ҳам жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнларни бошланишида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев ва вилоят сектор раҳбарлари ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Сўз олганлар бу каби инсон қадрини улуғлаш мақсадида йирик доирада бошланган ишларни бошида турган Юртбошимизга ташаккурлар айтилди.

Мавзуга доир: 2022-2024 йилларда Кўкдала туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари учун қарийб 1 трлн. сўм ажратилди