Обод манзилларга айланаётган қишлоқлар

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Республикамиз бўйлаб бошланган кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари вилоятимизда ҳам жадаллик билан давом этмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, қишлоқлардаги қум-шағал аралашмаси ётқизишга эҳтиёжи мавжуд кўчаларни ўрганган эди. Бугун Ғузор туманида старт олган ободонлаштириш тадбирлари жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилишдан бошланди.

Шундан сўнг, ички йўлларга қум-шағал ётқизиш, электр ва газ хизматлари, кўчат экиш ва аҳоли саломатлигидан хабар олиш ишлари бошлаб юборилди.