ИНФРАТУЗИЛМА, ЙЎЛ – БАРЧАСИ АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ УЧУН

Янгича қараш, янги ғоя ва янги режаларгина давлатнинг истиқболига, ватан равнақи ва халқимизнинг фаровонлигига дахлдор ҳаракатларни, амалий натижаларни белгилаб бериши аниқ. Аниқ режалар бўлмаса, шунга мувофиқ ҳаракат ва фаолият бўлмаса, истиқболли режаларни амалга ошириш мушкул.

Давлатимиз раҳбари топшириқларига асосан маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли кайфиятига таъсир қиладиган муаммоларни қилиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Ғузор туманида бошланган оммавий бунёдкорлик ишлари Қамаши ва Кўкдала туманларида ҳам старт олди.
Ишлар бошланишидан аввал Қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди.

Шундан сўнг, ички йўлларга қум-шағал ётқизиш, электр ва газ хизматлари, кўчат экиш ва аҳоли саломатлигидан хабар олиш ишлари бошлаб юборилди.