
Мамлакатимиз қурилиш соҳаси ходимларига
Ҳурматли қурувчи бунёдкорлар! Муҳтарам фахрийлар! Аввало, сиз, азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган қутлуғ касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга юксак ҳурмат-эҳтиром ва самимий тилакларимни билдираман. Маълумки, мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашда мазкур соҳа ходимлари – моҳир қурувчи ва меъморлар, механик ва мураккаб техникаларни бошқараётган инсонлар, лойиҳачи ва дизайнерлар, қурилиш […]