
Йўл – аҳоли яшаш манзилларида муҳим инфратузилма ҳисобланади. Айниқса, мактаб ва боғчага, аҳоли зич манзилларга борадиган йўлларни равон бўлиши муҳим аҳамият касб этади.
Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2023 йил 19 июндаги VI-63-69-4-0-K/23 сонли «Қашқадарё вилоятида автомобиль йўлларини қуриш реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини янада такомиллаштириш буйича қушимча чора тадбирлар туғрисида»ги Қарорига асосан Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Қамаши туманидан ўтувчи 4К340 “Қамаши ш — Чимқўрғон қ” автомобиль йўлининг 0-6 кмлари оралиғидаги 880 метр қисмида асфальтобетон қопламаси ётқизилди.