“Коррупцияга қарши курашиш– барчамизнинг бурчимиз” — мавзусида давра суҳбати

      . Қашкадарё вилояти Деҳқонобод туманида “Коррупцияга қарши курашиш– барчамизнинг бурчимиз” — мавзусида  Деҳқонобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул ходимлари хамда Деҳқонобод туман ИИБ рахбар ходимлари билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилиб, хуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди.

         Давра суҳбатида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туман ИИб бошлиғи подполковник Ғ.Ж.Ҳайдаров, Деҳқонобод туман бошлиғининг биринчи ўринбосари ЖХХ бошлиғи подполковник Ў.П.Умиров, Деҳқонобод туман ИИБ бошлиғининг ММИБнинг биринчи ўринбосари подполковник Ҳ.К.Ашуров ҳамда туман ички ишлар ходимлари ҳамда Деҳқонобод туман масъул ходимлари ва Деҳқонобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси юрисконсульти М.Р.Хуррамовалар иштирок этишди.      

          Давра суҳбатида Деҳқонобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси М.Р.Хуррамова сўзга чиқиб мамлакатимизда давлат хизматчилари ўртасида коррупцияни олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, давлат хизматчилари учун ташкил қилинаётган таъминот ва коррупция жиноятига белгиланган жазо, унинг оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

           Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муносабатни шакллантиришга қаратилган бир қатор чоралар кўрилмоқда.  Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг бўйича бир қатор чоралар кўрилмоқда.

        Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун керакли  шароитлар яратиб берилган.

       Ўтказилган давра суҳбатида жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги долзарб вазифа эканлиги, коррупцияга қарши курашишда ҳар бир ходим ҳалоллик билан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига курашиш кераклиги, давлатимиз раҳбарияти томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга барча ходимлар ўзининг Ватанга садоқати, ҳалол ва пок меҳнати билан жавоб қайтармоғи лозим.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни.2017 йил 2 февралда қарори қабул қилинган. Коррупцияга қарши нафақат хуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ва давлат ташкилотлари жамоатчилик назорати институти имкониятидан хам кенг фойдаланиш белгилаб қўйилган.

      Коррупцияга курашишда фаоллик кўрсатилсагина, кўзланган натижани бериши мумкин. Шундай экан коррупцияга қарши курашда барчамиз бирга ҳаракат қилишимиз лозим.  Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, коррупцияга қарши курашиш учун чоралар кўриш кераклиги, коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг биргаликда харакат килиш кераклиги талаб этилади.