
Турмушимиз фаровонлашиб боргани сари йўлларда автомобиллар сони ҳам ортмоқда.
Беминнат хизматимизда бўлган машиналар узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилмоқда. Бироқ йўлнинг, автомобилда
ҳаракатланишнинг ҳам ўз қонун-қоидалари бор. Бу қоидаларга риоя этмаслик кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.
Мана шундай кўнгилсизликларни олдини олиш мақсадида тизимли равишда йўлдаги чиқишлар, белгилар таъмирланиб борилади.
Косон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ҳудуддаги 4К344 «4Р91 а/йўлидан — Косон темир йўл станцияси» автомобиль йўлида, Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасининг 168 йўл бўлими томонидан М39 «Алма-Ата-Бешкек-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 1165 кмда, Касби тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4Н312 «Комилон қ- Юксалиш қ- Хўжаҳайрон қ» автомобиль йўлларининг 0-1.2 кмда пиёдалар ўтиш жойига ётиқ чизиқлар (“зебра”) қайтадан чизилди.