
Қашқадарё ЙМФУК юридик бўлими бошлиғи Н.Я.Содиқов, Касаба уюшмаси раиси Ж. Шаймуродов, Кадрлар бўйича инспектор Ш. Эркаева томонидан жорий йилнинг 19 июнь куни корхонага қарашли 182-а йўл бўлими ишчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожааатлари тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун ва моҳияти юзасидан ишчиларнинг бевосита иш жойларида суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида ишчиларга қайд этилган Қонун талаблари атрофлича тушунтирилиб, фуқаролар томонидан давлат органлари, муассалари ва ташкилотларига мурожаат этиш тартиби, кўриб чиқиш муддати ва мурожаатларни мазмуни, турлари ва шакли юзасидан зарур тушунча ҳамда тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбир жараёнида корхона томонидан ишчиларга ойлик маошлари ва бошқа тўловларни тўлиқ тўланиши, уларга яратилган шарт шароитлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш каби масалалар ўрганилди.