Ҳуқуқий мавзуда давра суҳбати

Ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзоси – Қашқадарё вилоят митақавий йўлларга буюртмачи хизмати унитар корхонаси Бош юрисконсульти Мардонов Ғайрат томонидан Қарши шаҳри “Гунгон” маҳалласи фаоллари билан  “Жамоат хавфсизлиги ва тартибига раҳна солувчи ҳуқуқбузарликлар ҳамдауларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Суҳбат давомида Мардонов Ғ.мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми бўлган суд-ҳуқуқ тизими босқичма-босқич ривожлантириб борилаётгани, суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, одил судлов самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини суд тартибида ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, жамоат тартибини бузувчи ҳуқуқбузарликлар учун  меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган жавобгарликлар, хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содирэтишга жалб қилиш, уларнинг тунги вақтда кўнгил очиш (дам олиш) жойларида бўлишига йўл қўйиш, порнографияни, шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, ташвиқ қилиш, намойишэтиш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш, маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгилангани тўғрисида ҳам атрофлича маълумот берди.

Давра суҳбати сўнгида қатнашувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.