
Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқ ва бурчларини ҳамда масъулиятини пухта билиши, буни ҳаётий эҳтиёж сифатида англамоғи лозим. Шу маънода, йўл соҳаси ходимларининг дунёқараши ва тафаккури мамлакат ҳаётига, янгиланишларга мос равишда ўзгариб бориши, ҳуқуқий маданияти ошиб бориши тизимда ижобий натижаларни беришига шубҳа йўқ.
Қашқадарё вилоят митақавий йўлларга буюртмачи хизмати унитар корхонасида бу жиҳатлар алоҳида эътиборга олиниб, Ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзоси-корхона Бош юрисконсульти Мардонов Ғайрат томонидан ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида мунтазам ўқув машғулотлари ўтказиб борилади.
Айтиш керак, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири. Негаки, ҳар бир ходим Конституция ва Қонунларни билиб, унга амал қилиб яшаса кундалик иш унумдорлиги ҳам, оилавий ҳаёт тарзи ҳам фаровонлашиб бораверади. Ташкил этилган навбатдаги ўқув машғулотида бу жиҳатлар ходимларга ҳаётий мисоллар асосида етказилди. Шу билан бирга, машғулотда шахсий таркибга суд-хуқуқ соҳасидаги янгиликлар, судга мурожаат қилиш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят бериш тартиби тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, тадбирда Ўзбекистон Республикасининг қўшимча ва ўзгартишлар билан янгиланган,янги таҳрирдаги Конституцияси, унинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳам сўз борди. Конституциямиздаги энг муҳим ўзгаришлар ва жиҳатлар ҳақида ходимларга атрофлича маълумотлар берилди.