
Миришкор тумани йўлардан фойдаланиш унитар корхонаси идора ходимлари, сақлаш ва жорий ишчилари ўртасида ва тадбиркорлар иштирокида 2023 йил бошидан ҳам Ўзбекистон Респукбликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарорларида келтирилган яъни жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирлар ўтказилиб тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўтказилган тадбирлар давомида асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича дастурлар йўл хариталари билан биргаликда бошқа чора –тадбирлар ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳияти унинг аҳамияти аҳоли ўртасида ижрочиларга тушунтириш бўйича чора тадбирлар белгиланган.
Ушбу қарор талаблари асосида ташкилотлар ва давлат органлари томонидан ўзини соҳасига доир бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш режаси ишлаб чиқилган.
Ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг мониторинг қилиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан юритиладиган махсус электрон партал орқали амалга оширилиши ҳақида ҳам бир неча бор тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Ҳар бир корхонада электрон порталдан фойдаланиш учун алоҳида логин парол берилиши ва давлат органи ва ташкилоти ундан қандай фойдаланиши учун масъул ходимлар бириктирилиб улар томонидан ҳисобот юритилиши йўлга қўйилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари порталига киритилган маълумотлар ҳар йили 20 январь ва 20 июлга қадар Адлия Вазирлиги томонидан мониторинг қилиниб пухта ўрганиб чиқилади ва электрон порталга автоматик тарзда баҳоланиши кўзда тутилган, агарда ўрганиш натижасида маълумотлар нотўғрилиги аниқланса, бу ҳолда Адлия вазирлиги камчилик аниқланган тегишли давлат органлари ва ташкилот раҳбарларини камчилик аниқланган кундан эътиборан, бир кун ичида огоҳлантириши ва ҳамда мониторинг ва баҳолаш якуни бўйича тайёрланиб Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таҳлилий ахборотга уларга нисбатиан тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар берилиши назарда тутилган.Шу сабабли бундай камчиликка йўл қўймаслик мақсадида Миришкор ТЙФУ корхонасида ички комиссия ташкил қилиниб, етук мутахассислар жалб қилинган.Ушбу қарор талабларини қандай ижро этилиши ҳар чоракда комиссия аъзолари томонидан таҳлил қилиб борилади.
Миришкор туман йўллардан фойдаланиш
унитар корхонаси юрисконсульти О Худойбердиев