
Нишон тумани йўллардан фойдаланиш УК да шу йилнинг 15 май куни ишчи-ходимлар билан ҳуқуқий онг ва маданиятни янада ошириш буйича навбатдаги йиғилиш учрашуви бўлиб ўтди. Йғгилишда хукукшунос Я.Аскаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги 5618 -сонли «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуиий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонининг мазмун-моҳияти ва талаблари хусусида тегишли тушунтириш берди.
Корхона устави билан белгиланган вазифаларни амалга оширишда ҳар бир ходимдан меҳнат шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларни вақтида тўлиқ ва тўғри бажариш билан бирга албатта мехнат интизоми ва корхона ички мехнат тартиби қоидаларига ҳам риоя килишлари, шунингдек «Янги Ўзбекистон» жамиятини шакллантиришда ўзларининг юксак ҳуқуқий онглари ва маданиятларини ҳам намойиш этишлари лозимлиги хам карз, хам фарз эканлигини эьтироф этди.
Авваламбор хар бир ходим иш жойида ўзига бириктирилган меҳнат вазифасини тегишли қонунчилик ва стандартларга мос равишда уддалаб бориши, иш берувчининг мол-мулкини виждонан асраб мақсадли фойдаланиши, мол-мулк ҳаракатига оид ҳужжатларни вақтида тўғри расмийлаштириб бориш, аниқланган ҳар бир хато ва камчиликлар ҳамда фавкулодда холатлар тўғрисида зудлик билан юкори масьулларга билдириш, ходимлар соғлиги ва ҳаёти энг муҳим ресурс эканлигини инобатга олган ҳолда меҳнатни муҳофааза этишга оид қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя қилиш орқали корхона иқтисодий кўрсатгичларини яхшилаш учун барча ходимлар уюшган холда ўз ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириб хизмат килишлари уқтирилди.