
Қарши ТЙФУК корхонасида Қарши туман адлия бўлими ходимлари иштирокида Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш масалаларига бағишланган давра суҳбати Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари Бош Бошқармаси ҳуқуқий тарғибот гуруҳи томонидан ташкил қилинди.
Давра суҳбатида Қашқадарё вилоят автомобиль йўллари ҳуқуқий тарғибот гуруҳи томонидан Меҳнат кодексининг янги таҳририда ўз ифодасини топган асосий янги нормалар хусусида маълумот берилди.
Янги кодексдаги нормаларнинг тўғридан-тўғри ишлашида, ҳаётда самарали татбиқ этилишида меҳнат бозори иштирокчиларига ҳужжатдаги моддаларнинг мазмун-моҳиятини содда, аниқ ва тўғри тушунтириш муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан жойларда меҳнат қонунчилигининг асосини ташкил этувчи ушбу кодекс моҳияти ва аҳамиятига бағишланган тарғибот ишларига алоҳида урғу берилмоқда.