ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ

  оила ва хотин-қизлар билан ишлаш ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳатлар мавзусида семинар

 

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари Бош Бошқармаси ҳуқуқий тарғибот гуруҳи томонидан Шаҳрисабз “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида,маҳалла фуқаролари билан “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳатлар мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда тарғибот гуруҳи аъзоси Шаҳрисабз ТЙФУК юрисконсульти Ашуров М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон  Фармони  мазмун — моҳияти тўғрисида ҳақида батафсил тушунчалар берилган ҳолда,  мазкур фармондан кўзланган мақсад , Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг асосий вазифалари нималардан иборатлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари тўғрисида маъруза қилди.Сўнгра семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.