ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ

Oммавий тартибсизлик,терроризм, диний экстремизм ҳамда гиёҳвандликнин салбий иллатларидан ҳимоя қилиш мавзусида давра суҳбати

 

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари Бош Бошқармаси ҳуқуқий тарғибот гуруҳи томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тарғибот гуруҳи аъзоси Қашқадарё вилоят АЙББ юрисконсульти Б.Мирзаев томонидан вилоят касаба уюшмаси билан ҳамкорликда Бошқарма таркибидаги корхоналарда, маҳаллаларда, муассасаларда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказишмоқда.Ўтказилаётган тадбирларда Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган янги Қонунлар, Фармон ва Қарорлар ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун — моҳияти атрофлича тушунтириб бериляпти.

Шунингдек, жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга оид турли мавзуларда семинар машғулотлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказишмоқда

Шу каби давра суҳбати Ғузор ТЙФУКда корхонаси биносида корхона ишчи ходимлари ҳамда Ғузор тумани “Чаноқ” маҳалласи фуқаролари  ўртасида ўтказилиб,унда фуқароларни оммавий тартибсизлик,терроризм, диний экстремизм ҳамда гиёҳвандликнинг салбий иллатлардан ҳимоя қилиш,юзасидан профилактик тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбирда ёшлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш масалалари ҳам кенг муҳокама қилинди. Ҳамкорликда ўтказилаётган бундай тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.