Бугун Қашқадарё вилоятида Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси масъуллари, Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири ҳамда Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари масъул раҳбарларининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.
Кашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ўтказилган бугунги сайёр қабулда, фуқароларнинг автомобиль йўллари юзасидан қилган мурожаатлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раис ўринбосари Адилов Обид Чориевич, Қашқадарё вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Бекмурод Рахимов ва ўринбосари Хусниддин Камоловлар томонидан ўрганиб чиқилди.