
Шаҳрисабз тумани “Бошқоп” қишлоғида янги таъмирланаётган йўл сифатсиз бажарилаётгани @Kusherbayevga_murojaat телеграм каналида танқид қилинган.
Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори хамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022йил 4-ноябрдаги VI 52 -169-4-0-К/22 сонли қарорига асосан Сайёд МФЙ Сайёд , Бошқоп ва Сувтушар қишлоқларининг кўчалари лойиҳа-смета хужжатларида 1км цементобетон ва 3.24 км асфальтобетон қопламали йўл қурилиши белгиланган.
Қашқадарё вилояти минтакавий йулларга буюртмачи хизмати ДУК буюртмачилигида, пудратчи ташкилот «ТURON KAPITAL STRОY STAR» МЧЖ ўртасидага 2022 йил 20-декабрдаги 234-408-22/РБ — сонли тузилган 2,0 млрд.сўмлик шартномага кўра тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу мурожаатдаги Бошқоп қишлоғидаги кўчаларда ётқизилган асфальтобетон қопламали йўлининг айрим жойларида қоплама қалинлиги хақиқатдан хам камлиги ва сифатсиз бажарилган ишлар борлиги аниқланди.
Бугунги кунда пудратчи ташкилот «ТURON KAPITAL STRОY STAR» МЧЖ томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ва жамоатчилик вакиллари иштрокида сифатсиз бажарилган ишлар кайта таъмирланиб, йўллар равон ва соз ҳолатга келтирилди.