
Шаҳрисабз-Қарши йўлининг Яккабоғ туманидан ўтган чап қисми асфальт қилингани, лекин иш охиригача етказилмай чала қолиб кетгани, оқибатда эса бахтсиз транспорт ҳодисаси рўй бериш эҳтимоли катта эканлигидан шикоят қилинганлиги Элмурод блогер телеграм каналида эълон килинган.
Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади.
Яккабоғ туманидаги 4К319 «Танхоз темир йўл станцияси — Яккабоғ ш. – Эсат қ. – Қозоқ қ » автомобиль йўлининг 0-30 километрлари Яккабоғ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги йўл бўлиб, автомобиль йўлида автотранспорт воситалари оқимининг кескин ошиши, таъмирлараро муддатини бир неча бор утиб кетганлиги, йўл ўқига тушадиган юк оғирлиги 13,5 тн ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг мунтазам харакатланиши оқибатида йўл қопламасида олиб борилаётган енгил таъмирлаш ишларининг тез бузилиши ва оқибатда кўплаб носозликлар вужудга келиб автотранспорт воситалари хайдовчиларининг ўринли этирозларига сабаб бўлмоқда.
Ушбу йўлининг таъмир талаб бўлиб қолган кисмлари босқичма-босқич таъмирланиб келинаётганлигини ва мурожаатдаги 12-13 километрлар оралиғида чап томоннинг қатнов қисми таъмирланиб, унг томоннинг қатнов кисми II-чоракда тулиқ таъмирланишини маълум қиламиз.