Муносабат

Бугунги кунга келиб Чироқчи-Уйшун-Шўрқудуқ йўли ўта ачинарли кўринишга келиб қолган! @elmurodblog телеграм каналида эълон килинган хабар юзасидан.
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси масъул ходимлари қуйидагиларни маълум қилади.
Чироқчи туманидаги 4К342 “А378 Самарқанд — Ғузор автомбиль йўлидан-Уйшун қ-4Р84 Яккабоғ- Чироқчи-Шурбозор” автомобиль йўлининг 0-30 километрлари Чироқчи тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги йўл бўлиб, Бугунги кунда мурожаатдаги автомобиль йўлида ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида асфальтобетон қоришмаси ёрдамида жорий таъмирлаш ишлари хисобидан таъмирланди.