
2023 йил 15 май кунида Деҳқонобод туман “йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси юрисконсульти М.Хуррамова Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани маҳаллий ахолиси билан биргаликда “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзусида туманда яшовчи фуқароларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбат давомида оилавий зўравонликлар учун жавобгарлик белгиланганлиги вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилганлар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинмаслиги тўғрисида сўзлаб, “Хотин-қизлар ва болалар хуқуқлари, эркинликлари хамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим Қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисидаги Қонун 2023- йил 11-апрелда №ЎРҚ-829-сон билан Президент томонидан имзоланиб тасдиқланди
Оилавий зўравонлик учун кўра хотинига ёки эрига ,бир рўзғорда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга шахсга нисбатан қўлланилиши ҳақида тушунча берилди.
Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон хаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, ушбу жиноят 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши тўғрисида гапириб ўтди.
Талаба бўлиш истагида бўлган хотин-қизларга бугунги кунда “Оила ва хотин-қизлар” қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланганлигини, бунга Ҳукумат қарорига кўра, камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар, давлат олий таълим муассасаларига алохида қабул квоталари асосида, тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгилаб қуйилди. Имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин қизлар “Оила ва хотин-қизлар” қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари кераклиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.
Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон хаётининг сир тутиладиган маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, мазкур жиноят 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши тўгрисида гапириб ўтди.
Қонунчиликдаги янгиликлардан вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилганлар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинмаслиги, Хотин-қизлар ва болалар хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим Қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонун 2023-йил 11-апрелда ЎРҚ-829-сон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланганлиги тўғрисида сўзлаб ўтди.
18 ёшга тўлмаган шахсларни, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахс ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни жинсий алоқага мажбур қилганлик учун жавобгарлик белгиланганлигини таъкидлади.
Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш ҳамда жиноятга жазо ҳамиша муқаррарлиги хақида гапирди.
Ҳар бир фуқаро Янги Конституцияни билиб ва унга амал қилиб яшаши, кундалик турмуши ва оилавий фаровонлигининг калити эканлигини таъкидлади. Ушбу ҳужжат мамлакат, унинг фуқаролари ҳаётида жуда муҳим ва катта аҳамиятга эга,айнан Янги Конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуаси бўлиб ҳисобланиши тўғрисида айтиб ўтди.
Бугунги кундаги Қонунчиликдаги янгиликлар, қабул қилинаётган янги меёрий хужжатлар тўғрисида тушунча берди.
Мулоқот сўнгида бугунги кунда қабул қилинган янги Қонуннинг асосий мақсади, мазмун-моҳияти, унинг негизи ҳисобланмиш, Янги Конституцияга қанчалик мос тарзда ишлаб чиқилаганлиги, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ўсишига боғлиқ эканлиги тушунтирилди
Қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.