Муносабат

Чоршанбе қ. – Оммағон қ. йўналишидаги йўл таъмирталаб аҳволга келиб қолгани танқид остига олинган @keshnews телеграм каналида эълон килинган хабар юзасидан
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси масъул ходимлари қуйидагиларни маълум қилади.
Шахрисабз туманидаги 4К284 “Чоршанбе қ. – Камар қ. – Оммағон қ.” автомобиль йўлининг 0-30 километрлари Шахрисабз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги йўл бўлиб, Бугунги кунда мурожаатдаги автомобиль йўлида ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида асфальтобетон қоришмаси ёрдамида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.