Муносабат

Яккабоғ туманининг Бешкалтак ва Хўжаилғор қишлоқларидан ўтувчи йўлнинг ўта таъмир талаблиги Элмурод блогер телеграм каналида эълон килинган.
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси масъул ходимлари хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
4К283 “Яккабоғ ш.-Олакўйлак қ.–Шов қ.–Дотқуш қ. 0-29 километрлари оралиғи Яккабоғ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатади. Бугунги кунда мурожаатдаги автомобиль йўлининг таъмирталаб кисмиларда ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида асфальтобетон қоришмаси ёрдамида жорий таъмирлаб берилди.
Қашқадарё вилоятида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 3487 километр бўлиб, шундан 39% йўллар таъмир талаб йўллар булиб, 60,% йуллар яроқлик муддати ўтганлиги сабабли йўлларда жорий таъмирлаш ишлари узлуксиз таъмирлаб борилсада яроқлик муддати ўтганлиги сабабли йўлларда носозликлар вужудга келиши аниқ.
Шу сабабли йўлларда транспорт воситаларини хавф-хатарсиз ўтиши учун барча чоралар кўриб борилади.