Муносабат

Шаҳрисабз–Мираки йўналишидаги автомобил йўлини таъмирлаш ишлари тошбақа тезлигида давом этиши кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлмоқдалиги @keshnews телеграм каналида эълон килинган хабар юзасидан.
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси масъул ходимлари қуйидагиларни маълум қилади.
Шахрисабз туманидаги 4К307“IIIахрисабз-Мираки” автомобиль йўлининг 0-26 километрлари Шахрисабз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги йўл бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида вилоятни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш буйича берилган топшириқлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган натижадорлиги ҳамда мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш ишлар борасида қуриладиган қушимча чора тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисининг 2022 йил 9-сентябрдаги № l45-сонли баёнининг 17-бандида келтирилган 4К307 “IIIахрисабз-Мираки” автомобиль йўлининг 3-26 км қисмларини асфальтобетон қоришмаси билан жорий таъмирлаш ишлари кўзда тутилган.
Ушбу қарорга асосан Жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун Шахрисабз ТЙФУК бош пудратчи этиб белгиланганлиги ва Мазкур автомобиль йўлида Жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун Республика бюджет маблағлари хисобидан 20,0 млрд сўм пул маблағи ажартилган бўлиб, хозирги кунда Шахрисабз Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан йўлда таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Ушбу объект шартнома бўйича 2023 йил 31 декабр кунига қадар фойдаланишга топширилиши белгилаб қўйилган.
Шу сабабли 2023 йил мобайнида мазкур автомобиль йўлининг 0-26 км қисми оралиғида картасимон таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Ушбу автомобиль йўлида йўл ишларини бажариш жараёнида айланиб ўтиш йўли йўқлиги сабабли харакат хавфсизлигини таъминлаш учун Шахрисабз туман ИИБ ЙХХБ билан тасдиқланган дислокатция бўйича йўл белгилари ўрнатилиб, йўл қурилиш ишлари олиб борилмоқда