
Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан бугун мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда. Шу ўринда Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасига қарашли бўлган барча корхона ишчи-хизматчилари хам умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишмоқда.