Муносабат (фото)

Ижтимоий тармоқларда 4Р84 «Яккабоғ ш — Чироқчи — Шўрбозор» автомобиль йўлининг 45-55 километрлардаги носозлик ҳақидаги хабар эълон қилинган.
Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади. 4Р84 «Яккабоғ ш — Чироқчи — Шўрбозор» автомобиль йўлининг 45-85 километрлари оралиғи Бошқарма таркибидаги Кукдала туман йуллардан фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатади.
Бугунги кунда мурожаатдаги 4Р84 «Яккабоғ ш — Чироқчи — Шўрбозор» автомобиль йўлининг 45-55 километрлари оралиғида ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида асфальтобетон қоришмаси ёрдамида чуқурчалар жорий таъмирланди.