
2023 йил 24-февралдаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда Деҳқонобод тумани оғир ҳудудда жойлашганлиги ва аҳолининг яшаш шароити ва турмуш тарзини янада яхшилаш учун туманга автотранспорт ва махсус йўл қурилиш техникаларини ажратиш бўйича ёрдам сўраб қилган мурожаати амалга ошди. Республика бюджетидан маблағ ажратилиб, 2-дона Автосамосвал, 1-дона Автогрейдер ва 1-дона Экскаватор олиб келиниб, Деҳқонобод туман ҳокими Алиқулов Зоир Халиловичга топширилди.