
Шаҳрисабз–Мираки йўналишидаги йўл таъмирталаб аҳволга келиб қолгани танқид остига олинган @keshnews телеграм каналида эълон килинган хабар юзасидан
Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси масъул ходимлари қуйидагиларни маълум қилади.
Шахрисабз туманидаги 4К307“IIIахрисабз-Мираки” автомобиль йўлининг 0-26 километрлари Шахрисабз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги йўл бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида вилоятни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш буйича берилган топшириқлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган натижадорлиги ҳамда мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш ишлар борасида қуриладиган қушимча чора тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисининг 2022 йил 9-сентябрдаги № l45-сонли баёнининг 17-бандига келтирилган 4К307 “IIIахрисабз-Мираки” автомобиль йўлининг 3-26 км қисмларини асфальтобетон қоришмаси билан жорий таъмирлаш ишлари кўзда тутилган. 2022йил декабрь ойида шартнома тузилиб, ишлар бошланганлигини ва қиш мавсумида асфальтобетон заводлармиздаги газ узилишлари сабабли ишлар бироз тўхтаганлигини маълум қилган эдик. Бугунги кунда асфальтобетон заводларимиздаги газ муаммолари бартараф этилиб, ишлар бошланганлигини маълум қиламиз.