
Ижтимоий тармоқларда “ТИҚХММИ” МТУнинг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти олдидаги йўл чизиғи бутунлай ўчиб кетгани, ҳайдовчилар йўлда тўхтамай ўтаётгани, бу эса автоҳалокатларга сабабчи бўлиши мумкинлиги таъкидланган хабари эълон қилинган.
Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шуни маълум қилади.
Ушбу 4Р91ж “Қарши ш.- Хонобод қишлоғига кириш” автомобиль йўли 0-12км бўлиб, Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатади.
4Р91ж “Қарши ш.-Хонобод қ.” автомобиль йўлининг 1кмдаги йўл чизиқлари таъмир талаблиги жойида ўрганилиб, Наврўз байрамигача Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бартараф этилшини маълум қиламиз.