Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш асосидир.

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш асосидир

Нишон туман йуллардан фойдаланиш унитар корхонасида корхона юристи томонидан корхона ходимларига корхонадаги иш фаолиятларида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиб, қонунийликни таъминлаш чора-тадбирлари буйича долзарб мавзулар – “ коррупция “, манфаатлар тўқнашуви, хизмат суиистеъмолчиликларига йўл кўймаслик ҳамда бундай ҳаракатлар учун конуний жавобгарлик тартиби,асослари, шартнома, тўлов ва хисоб-китоб интизомига риоя килиш, иш берувчи ва ходимлар манфаатини химоясини ишончли таъминлаш, мехнат шартномаси тарафлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан таргибот тадбири ўтказилди.Шу билан бирга тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халкига 20.12.2022 йилдаги мурожаатномаси” да белгиланган мақсад — вазифалар,шу жумладан транспорт ва автомобил йўл-хўжалиги тизимида амалга оширилиши белгиланган вазифалар тушунтирилиб ўтилди.

@qashqadaryoavtoyol