Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

🔰 Булар:

▫️31 декабрь (шанба) – Президент фармони (https://lex.uz/docs/5784917) асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни;

▫️1 январь (якшанба) – Янги йил байрами;

▫️2 январь (душанба) – иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни;

▫️3 январь (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.