АҲОЛИ МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИШ ЭНГ ОЛИЙ БУРЧИМИЗ.

Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари Бош Бошқармаси томонидан вилоятда аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга жойида ечим топиш,фуқаролар ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида Бошқарма раҳбарияти ва масъул мутасаддилар томонидан жойларда аҳолининг турмуш шароитларини, фуқароларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш, уларга қийинчилик туғдираётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўриш,шу билан бирга фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш учун ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш учун вилоят ҳудудларида жойлашган маҳаллаларда режа асосида доимий равишда зарурий ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ушбу мақсад йўлида Қашқадарё вилоят автомобиль йўллари Бош бошқармаси бошлиғи Б.Раҳимов раҳбарлигида Бошқарманинг бур гуруҳ масъул шахслари билан биргаликда “маҳаллабай” тизими асосида Қамаши туманидаги маҳаллаларга маҳаллаларда яшовчи фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюрган ҳолда аҳоли муаммоларини ўрганиш, муаммоларни жойларда ҳал этиш,аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишга ҳамда фуқароларга иқтисодий,ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан тегишли тартибдаги вазифаларни амалга оширдилар. Б.Рахимов томонидан ҳудудлараги аҳолининг мурожаатларини ўрганар экан, энг аввало, ички йўлларни таъмирлаш лозимлигини таъкидлади. Бу масала юзасидан туман ободонлаштириш бошқармаси ва туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига муҳим вазифалар берилди. Шунингдек, ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари, коммунал муаммолар билан боғлиқ мурожаатлар алоҳида эътиборга олиниб, масъуллар зиммасига зарур вазифалар юкланди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш масаласида маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказилди.

Қашқадарё вилоят автомобиль йўллари Бош бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимларининг ташрифи кўпгина ижтимоий муаммоларни ойдинлаштиришга имкон бериб, аҳолининг маҳаллий бошқарув идораларига ишончи амалий ишлар билангина мустаҳкамланишини, ваколатга яраша талабчанлик,давлатимиз қонунчилигидаги янгиланишлардан аҳолини доимий равишда хабардор бўлишлиги учун ҳуқуқий тарғибот иишларини кенгайтириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва бунда қатъиятлик ҳар бир раҳбарнинг бугунги фаолиятига мос хусусият бўлиши лозимлигини кўрсатди.

@qashqadaryoavtoyol