“ ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ” ДОИРАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

Китоб туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида “Ҳуқуқий тарғибот” доирасида корхона ишчи ходимлари ва корхона ҳудуди жойлашган маҳалла фаоллари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзоси- Китоб ТЙФУК юрисконсульти Алишер Аҳмедов томонидан қонунчиликдаги янгиликлар,яъни шунингдек қонунчилигимизда қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг фуқародар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги самараси юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.Шу билан бирга А.Аҳмедов томонидан давра суҳбати қатнашувчиларига мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми бўлган суд-ҳуқуқ тизими босқичма-босқич ривожлантириб борилаётгани, суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, одил судлов самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини суд тартибида ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирлар тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Очиқ мулоқот шаклидаги бу каби давра суҳбатлари тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш ва бу орқали мамлакатимиз иқтисодиётининг ривож ва сифат борасидаги ўсишини таъминлашга ҳисса қўшиши шубҳасиз.