ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ.

Қамаши тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида корхона ходимлари ва корхона ҳудудида жойлашган маҳалла фаолларига Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2022 йил 20 декабр кунидаги халққа мурожаатини ҳуқуқий тарғибот гуруҳи аъзоси Қамаши ТЙФУК юрисконсульти Б.Жураев томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Хусусан , Президент ташаббуси билан 2023 йил юртимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинганлиги, Ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришнинг янги, тоифалаштирилган тизими жорий қилиниши,Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпайиши, Давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳасида кутилаётган янгиланишларни белгилаб берилганлиги ва мурожаатда кўрсатиб ўтилган бошқа масалалар юзасидан батафсил тушунтириш ишлари олиб борилиб,берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.