
Сиз қурган йўллардан
кимлар юрмади,
Қолди ортларида
қанча довонлар,
Лекин меҳнатингиз
атай кўрмади,
Оғзига куч берган
баъзи инсонлар.
Қишнинг совуғини
айтмайман ҳозир,
Ёзнинг ҳовурида
бўларми чидаб.
Юз саксон ҳарорат
асфальтнинг тафти,
Билмайсиз уларга
қанчалар азоб.
Сариқ пижамада,
қўллари қадоқ,
Тиним билмайдилар
кечаю-кундуз.
Бир марта уларнинг
шаънига атаб,
Айтинг шеър ёздикми,
айтдикми дил сўз.
Яна сиз улардан
нолийсиз баъзан.,
Ишидан айб топиб
қиласиз ҳасрат.
Ахир узоғингиз
яқин қилолган,
Шу зотлар эмасми,
шумиди раҳмат.
Баъзида сизларга
қилдилар тўҳмат,
Сиз қурган йўлларнинг
устидан юриб.
Мен эса англадим,
оғир эканин,
Сизнинг меҳнатингиз
кузатиб туриб.
Баъзилар гапига
берманг эътибор,
Оғир меҳнатингиз
халқим эъзозлар.
Умрингиз узайсин
йўлларингиздек,
Касбидан бахт топган азиз йўлсозлар.
ЎКТАМ САДИН.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.