Ички йўлларга шағал ётқизиш ишлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябр кунидаги “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–408-сон қарорига асосан секторлар раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳлар тузилиб, аҳоли кайфиятига таъсир кўрсатадиган муаммолар ўрганиб чиқилган эди. Жумладан, Қарши шаҳри 3-сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги ички йўллар инфратузилмаси ўрганиб чиқилганда, бир қатор маҳаллаларнинг ички тупроқ йўлларни шағаллаштириш лозимлиги маълум бўлди.

Шундан келиб чиқиб сектор раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларда бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, “Араловул”, “Қавали, “Бунёдкор” маҳаллаларининг ички тупроқ йўлларига қўм шағал ётқизилди. Ҳозирда “Бунёдкор” маҳалласи Мустақиллик кўчасининг 1 километр қисмига қум шағал тўкилиб текисланмоқда. Ҳашарни уюшқоқлик билан ташкил этиш, махсус техникаларни жалб қилишга ички ишлар ходимларининг ҳиссаси катта бўлмоқда.