Мақсадимиз хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган шартномаларни тўлиқ бажарилишини таъминлаш.

Мақсадимиз хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган шартномаларни тўлиқ бажарилишини таъминлаш.

Ҳозирги вақтда Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасида фаолият юритаётган ишчи ва хизматчиларни ойлик маошларини ўз вақтида ва тулиқ тўланиши, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида корхонанинг тўлов қобилиятини ошириш ва молиявий аҳволини яхшилаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қопланишида тегишли чоралар кўрилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида корхонамиз билан бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича юзага келаётган қарздорликларни ундириш юзасидан иқтисодиий судларга 28 та даъво аризалари киритилиб, судларнинг ҳал қилув қарорларига асосан мавжуд бўлган қарздорликларни ундирилишига эришилди.

Шу билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида шартномавий муносабатлардан келиб чиқаётган иқтисодий низоларни камайтириш, томонлар ўртасида шартнома шартларига риоя этилишини таъминлаш, низоларни судгача муқобил ҳал этиш ва шартномаларни тузилишида қонун талабларига риоя этилиши мақсадида Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, Қашқадарё ЙМФУК биносида жорий йилнинг 10-13 декабрь кунлари тадбиркорлар ўртасида турли хилдаги ҳўжалик шартномалари тузишда Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этиш, ушбу Қонуннинг мазмун ва моҳияти, шартномаларни тузилиши, шакли, мазмуни, предмети, баҳоси, шартлари ва мажбуриятларни бажарилиши атрофлича тушунтирилиб, тарғибот тадбирлари ўтказилди. Асосий мақсад шартномавий муносабатлардан келиб чиқаётган низоларни қонун доирасида ҳал этиш ва томонлар ўртасида шартнома шартларини бажарилишини таъминлашдан иборат.