ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛИБ, УЛАРГА КАДАСТР ПАСПОРТИ ТАЙЁРЛАНДИ December 23, 2022

🔹Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси 2022-йил 21-февралдаги «Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги ПҚ-138-сон қарорининг (ҳттпс://лех.уз/уз/доcс/-5870331) 8-бандида кўрсатилган топшириқ ижросини таʼминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси тасарруфидаги умумий ва маҳаллий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ерга бўлган ҳуқуқларини Давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган.

🔹Юқоридаги қарорга асосан хусусан, жорий йилда вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасига қарашли вилоятимиз ҳудудидан ўтган 3487 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тўлиқ хатловдан ўтказилди. Аввал километр ҳисобида юритилган автомобиль йўлларини эндиликда 4505.6 гектар ҳисоби чиқарилди. Тегишли тартибда ушбу умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 328 та кадастр паспортлари тайёрланди ва 3447 километр автомобиль йўллари тулиқ Давлат рўйхатидан ўтказилди.