
Ғузор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида Ғузор туманлараро иқтисодий суди ва Ғузор туманлараро фуқаролик суди билан ҳамкорликда “«Иқтисодий ва фуқаролик органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда » Иқтисодий ва фуқаролик тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонунининг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Ғузор туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Хужақулов ва Ғузор туманлараро фуқаролик судининг судьяси Ш.Очилов хамда Ғузор туман йулларан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари қатнашди.
Давра суҳбатида мавзу юзасидан Ғузор туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Хужақулов маъруза килиб “Иқтисодий ва фуқаролик тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонунининг аҳамияти қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, Иқтисодий ва фуқаролик органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти тўғрисида тушунтириб ўтди.
Давра суҳбати эркин тарзда ўтказилиб, қатнашувчилар томонидан мавзу юзасидан, бундан ташқари Иқтисодий ва фуқаролик жавобгарлик, Иқтисодий ва фуқаролик суд ишларини юритиш каби масалалари юзасидан берилган саволларига батафсил жавоблар берилди.