
Ижтимоий тармоқларда “Ёғингарчиликда беморларни шифохонага, майитни қабристонга олиб бора олмаймиз. Сабаб – кўприк…” сарлавҳаси остида тарқалган видео мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Ушбу видео мурожаатда айтиб ўтилган йўл Дехконобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги 4К — 300 “Дехқонобод қ – Қарашина қ-Бошчорбоқ қ” бўлиб, 0-54 кмни ташкил этади. Ушбу автомобиль йўлининг 7-8 кмлар оралиғидаги сойликдан кўп ёмғир сувлари (сел) келиши натижасида йўлнинг қатнов қисмида автомобилларни ҳаракатланиши вақтинчалик тўхтаб қолган. Ҳозирда мазкур автомобиль йўлининг 7-8 кмлар оралиғида автомобилларни хавфсиз ҳаракатланиши учун шароитлар яратилиб айланма йўл қуриш ишлари амалга оширилганини маълум қиламиз.
Қашқадарё автомобиль йўллари
МАТБУОТ ХИЗМАТИ