
Жорий йилнинг 15 ноябръ куни Қашқадарё вилояти Миришкор туман Ҳокимят биносида Республика ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.
Оммавий қабулда барча соҳаларда аҳолининг муаммоли масалалар бўйича мурожаатлари қабул қилинди ва муаммоларга ечим изланди.
Қабул давомида Автомобил йўллар қўмитасига жами 12 та мурожаатлар келиб тушди.
8 та мурожаат назоратга олинди, 2 та мурожаатга Махаллий ҳокимликлар ва тегишли ташкилотларга йўлланма берилди, 2 та мурожаатга жойида хуқуқий маслахатлар берилди.
Бугун Ғузор тумани Энергетика техникум биносида Деҳқонобод, Нишон,Қамаши тумани аҳолиси учун ўтказилган оммавий қабул давомида Автомобил йўллар қўмитасига жами 20 та мурожаатлар келиб тушди.
16 та мурожаат назоратга олинди, 2 та мурожаатга Махаллий ҳокимликлар ва тегишли ташкилотларга йўлланма берилди, 2 та мурожаатга жойида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди